
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг катта қизи, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўғилли бўлди. Болакайга бобосининг шарафига Шавкат исми қўйилди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева Telegram’даги каналида маълум қилди.
«Барчамиз учун ҳали-ҳамон қийин бўлса-да, ҳаёт давом этмоқда. Одамлар тўйларда хурсандчилик қилмоқда, болалар дунёга келмоқда. Биз ҳам кўпайишдик — жажжи Шавкатжон, бизнинг қуёшимиз. Биз у билан яқинда танишдик, лекин биринчи учрашувимиздаёқ ўртада шунчалар кучли муҳаббат пайдо бўлдики, биз кунига 24 соат бирга бўламиз. Оналар бунинг нима эканини билишади», — деб ёзди Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёеванинг катта ўғли Миромон 28 март куни 15 ёшга тўлганди. Шунингдек, Саида Мирзиёеванинг Саодат исмли қизи ҳам бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар