18:03 / 12.09.2020
2 316

«Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари вилоятларда давом эттирилади

«Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари вилоятларда давом эттирилади
«Авто 60 ой» иши бўйича суд мажлисларини республика бўйлаб ҳудудларда ўтказилади. Бу ҳақида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди маълум қилди.
Кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб турган «Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари бўлиб ўтаётгани ҳақида маълумот берилганди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан (Тошкент вилоятидан ташқари) бўлган жабрланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида кейинги суд мажлислари республика бўйлаб ҳудудларда ўтказилади.

Маълумот учун, бугунга қадар суд мажлисида 1 809 нафар жабрланувчилар сўроқ қилинган.

Андижон вилоятида яшовчи жабрланувчилар учун суд жараёнлари шу йил 14-19 сентябр кунлари (душанбадан шанбга қадар) соат 09:00дан 17:00гача жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди биносида (Андижон вилояти, Андижон шахри, Навоий шох кочаси, 15-уй) бўлиб ўтиши маълум қилинган.

Суд мажлиси бўлиб ўтадиган вақт ва жой тўғрисида ЖИБ Чилонзор туман судининг телеграм канали орқали хабар бериб борилади.

Эслатиб ўтамиз, тергов ҳужжатларига кўра, «Avto 60 oy» МЧЖ таъсисчиси ва бошқа мансабдорлари фоизсиз, пулини 5 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан автотранспорт олиб беришни ваъда қилиб, одамлардан автомобиль турига қараб 2 млн сўмдан 10 млн сўмгача пул олган, бироқ зиммаларидаги мажбуриятни тўлиқ бажармаган.

МЧЖга 18 818 нафар мижоз 57 миллиард 412 миллион сўм тўлов қилгани аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари вилоятларда давом эттирилади