
Жорий йилнинг 27 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига Жиззах шаҳрининг «Заргарлик» маҳалласида яшовчи Н.Ҳ. мурожаат қилиб, Жиззах политехника институти ётоқхонасида ташкил этилган «COVID-19» саралаш ва тақсимлаш марказига ишга кириши учун пора талаб қилишаётганлигини билдирган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берган.
Эътиборлиси, ишга жойлашни Жиззах шаҳри Тошлоқ маҳалласида яшовчи уй бекаси Д.Ҳ., Жиззах шаҳри «Иттифоқ» маҳалласида яшовчи, дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи хорижий корхона вакили Н.У., асли форишлик Бахмал тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.Т.лар ваъда қилишган.
Мазкур мурожаат асосида «COVID-19» саралаш ва тақсимлаш марказида ўтказилган тезкор тадбир давомида аризачи Н.Ҳ. ҳамда унинг 3 нафар танишидан 1000 АҚШ долларини олаётган жиноий шериклар ушланди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш қўзғатилган. Дугоналар фирибгарлик ва пора олишда айбланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар