date
views 1 877

Жўнатмалардаги гиёҳвандлик воситалари манзилга етиб бормади

Жўнатмалардаги гиёҳвандлик воситалари манзилга етиб бормади
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, хусусан гиёҳвандлик ўсимликлари ва уларнинг уруғларини халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситаларини почта орқали жўнатиш ҳолатлари ҳали ҳануз учраб турибди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида фуқаро С.У. номига келган почта жўнатмаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, почта жўнатмасида 11 дона каннабис ўсимлиги уруғлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса, мазкур постнинг ўзида фуқаро Д.В. номига келган почта жўнатмаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, почта жўнатмасининг ичида 2 та бўлакда 4 дона таркибида “Метилфенидат” гиёҳвандлик воситаси бўлган “Ritaline 10 mg” ёзувли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жўнатмалардаги гиёҳвандлик воситалари манзилга етиб бормади