09:23 / 22.09.2020
1 676

БМТ одамларнинг истаклари ва қўрқувларини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказди

БМТ одамларнинг истаклари ва қўрқувларини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказди
Фото: iStock
БМТ дунёдаги одамларнинг нималарни исташлари ва нималардан қўрқишларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказди. Унда бутун дунёдан миллиондан кўпроқ одам иштирок этди.

БМТ ушбу сўровномани 75 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказди. “БМТ 75: биз истаётган келажак, бизга керак бўлган БМТ” деб номланган тадқиқот натижалари 21 сентябрда тақдим этилди. Экспертлар одамлар ўз ҳукуматлари ва халқаро ташкилотлардан нималарни кутишларини аниқлашган.

Тадқиқотга кўра, одамлар истаётган биринчи навбатдаги нарсалар соғлиқни сақлаш тизими, тоза сув, гигиена воситалари ва таълим олиш имкониятларига эга бўлиш ҳисобланар экан.

Сўралганлардан 300 минг нафари соғлиқни сақлашни алоҳида таъкидлаб ўтган. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, сўровнома иштирокчиларидан 72 фоизи соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдалана олиш даражаси келгусида ҳозиргидек даражада қолиши ёки яхшиланишини айтишган.

Шунингдек, одамлар “ночорлик, тенгсизлик ва ишчизликка барҳам берилишини” устувор мақсад, деб ҳисоблашади. Респондентлар узоқ муддатли мақсадлар орасида “таълим имкониятларидан барчанинг фойдалана олиши ва аёллар тенгҳуқуқлигини” айтиб ўтишган.

Шунингдек, тадқиқотда сайёрамиздаги одамлар нималардан кўпроқ қўрқишлари аниқлаштирилган. Бу қўрқувлар қуйидагилардан иборат экан:
- иқлимнинг сезиларли ўзгариши - респондентлардан 49 фоизи сайёрамизда экологик вазият ёмонлашмоқда, деб ҳисоблайди;
- коррупция - 41 фоиз сўралганлар фикрича, бу борада вазият ёмонлашмоқда;
- ночорлик;
- ихтилофлар.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Бош ассамблеясининг тантанали йиғилишидаги нутқида ўз фуқаролари истакларини рўёбга чиқариш давлатлар мажбурияти ҳисобланишини таъкидлаб ўтган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » БМТ одамларнинг истаклари ва қўрқувларини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказди