Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан 320 000 000 сўм пулларни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш2.3K
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан 320 000 000 сўм пулларни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди
Самарқанд вилояти Жомбой туман ИИБга 1992 йилда туғилган А. ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

У 2020 йил 17 сентябрь кунидан 18 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Жомбой туманида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси офисининг иккинчи қавати эшигининг очиқлигидан фойдаланиб, у ерга ғайриқонуний равишда кириб, хонада бўлган темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, сейф ичида бўлган 320 000 000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Жомбой туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур ўғрилик жиноятини Ургут тумани Чумчуқли МФЙда яшовчи, 1995 йилда туғилган Ж. ва Ургут тумани Терак МФЙда яшовчи, 1998 йилда туғилган Х. содир этганлиги аниқланиб, улардан 84 500 000 сўм пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?