20:40 / 24.09.2020
781

Заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кирилиши фош бўлди

Заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кирилиши фош бўлди
Заргарлик буюмларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс орқали юборилган куръерлик жўнатмалари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида, тегишли ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 100 миллион сўмлик оғирлиги 25 кг бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)