21:20 / 24.09.2020
8 975

ДТМ мандат қачон эълон қилиниши бўйича маълумот берди

ДТМ мандат қачон эълон қилиниши бўйича маълумот берди
Давлат тест маркази томонидан барча абитуриентларнинг тест синовида тўплаган натижалари бўйича ишлар якунига етди, дея хабар бермоқда марказ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари 2 сентябрдан 13 сентябргача, ҳудудга киришда тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари 17 сентябрь куни ўтказилди.

Бунда, абитуриентларнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумотлар тест синови ўтказилган куннинг эртасига abitur.dtm.uz сайти орқали эълон қилиб борилди.

Ҳозирда Давлат тест маркази томонидан барча абитуриентларнинг тест синовида тўплаган натижалари бўйича ишлар якунига етган.

Қайд этилишича, 2020 йилда кўплаб имтиёзлар (ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ИИВ органи ходимлари фарзандлари, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси, хотин-қизлар ва Сўх тумани учун ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари ва бошқалар) ҳам тест синовлари орқали талабаликка қабул қилинадиган таълим йўналишларига, ҳам касбий (ижодий) имтиҳон орқали қабул қилинадиган таълим йўналишларига татбиқ этилаётганлиги ҳамда касбий (ижодий) имтиҳонлар 20 сентябрга қадар давом этганлиги сабабли, танлов натижаларини ҳисоблаш ишлари энди якунланмоқда.

Ҳозирда барча олий таълим муассасаларидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ягона базага йиғилмоқда ва бу натижалар тест синовлари натижалари билан бирга ҳисобланмоқда.

Мазкур жараён якунига етгач, абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДТМ мандат қачон эълон қилиниши бўйича маълумот берди