23:30 / 27.09.2020
3 270

Ҳамюртига ошпазлик ваъда қилиб, фоҳишаликка мажбурлаган аёл қўлга олинди

Ҳамюртига ошпазлик ваъда қилиб, фоҳишаликка мажбурлаган аёл қўлга олинди
Сурхондарёлик 1984 йилда туғилган А.Н. БААнинг Алайн шаҳрида юрган вақтида Санкт-Петербург шаҳрида бўлган таниши 1991 йилда туғилган Самарқанд вилояти Нарпай туманилик М.Г.га ўзи яшаётган Алайн шаҳрида ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишлашни таклиф қилади.

У танишини Олма-Ота-Дубай йўналишига чипта харид қилиб, Г.М.ни Дубай шаҳрида кутиб олади. Йўл харажатларига 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни сарфлаганлигини билдириб, Г.М.нинг фуқаролик паспортини олиб қўяди. Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига Алайн шаҳридаги ижарага олинган уйида Г.М.ни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.

Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда ЖХТ бўлими ҳузуридаги ТБ томонидан 2017 йилнинг 18 май куни Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳудудийлик бўйича Сурхондарё вилояти ИИБга юборилади ва Шўрчи туман ИИБ томонидан аёл қидирувга берилади.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Н.А. шу йилнинг 25 сентябрь куни БААдан олиб келиниб, тегишли ички ишлар идорасига топширилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳамюртига ошпазлик ваъда қилиб, фоҳишаликка мажбурлаган аёл қўлга олинди