
Қашқадарёда вилояти, Ғузор туманидаги 43-сонли мактабнинг директори пора билан қўлга тушди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан фуқаро А.М.нинг мурожаати юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Ғузор тумани халқ таълими бўлимига қарашли 43-умумий ўрта таълим мактаби директори Ў.И. шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган А.М.га дарс соати қўшиб бериш эвазига ундан 200 АҚШ доллари ва 230 минг сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Айни пайтда Ў.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилоятиҒузор туманиПора билан қўлга тушишМактаб директориЎзбекистон РеспубликасиИқтисодий жиноятларЖиноят кодекси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг