
ОТМларга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар учун супер-контракт нархлари эълон қилинди.
Кириш чизиғига 4 баллгача етмаганлар супер-контрактни қуйидаги миқдорда тўлашади:
- 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;
- 1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;
- 2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;
- 3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.
Тўплаган бали кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмаган, лекин 56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари қуйидагича:
Энг қиммат миқдор юриспруденсия йўналишида — 25 баробар, яъни 229 млн 184 минг сўм.
Кейинги ўринда тиббиёт йўналишиники — 20 баробар, яъни 170 млн 649 минг сўм.
Қолган йўналишлар 10 ва 15 баробар миқдорда белгиланган.
Эслатма: баробар - таълим йўналишига белгиланган контракт суммасининг баробари назарда тутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар