Тилла дўконини ўмарган 3 нафар аёл ушланди

1 дақиқа ўқиш3K
Тилла дўконини ўмарган 3 нафар аёл ушланди
2020 йилнинг 20 сентябрь куни соат 14:30 да номаълум шахслар Сурхондарё вилояти, Денов шаҳридаги «Денов-бободеҳқон» бозорида жойлашган 39 ёшли Ф.С. га (аёл) тегишли заргарлик дўконининг савдо растасида турган умумий баҳоси 30.000 АҚШ доллари бўлган ҳар хил турдаги қимматбаҳо аёллар тақинчоқларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Тилла дўконини ўмарган 3 нафар аёл ушланди
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, савдо дўконига кириш йўлагида ўрнатилган кузатув камераси ёзувлари текшириб кўрилганида, ўғирлик содир бўлган вақтда савдо дўконидан уч нафар аёл бир вақтда чиқиб кетганлиги ва улардан бирининг қўлида кийимга ўралган нарса борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 19 ёшли Х.Д., 28 Н.Ш. ва 52 ёшли О.Р. лар (барчаси аёллар) содир этганликлари аниқланиб, улардан талон-торож қилинган тақинчоқлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Жиноят содир этган шахслар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Тилла тақинчоқлар эгасига тўлиқ қайтариб берилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?