07:37 / 03.10.2020
2 509

Коронавирусга чалинганлар жисмоний фаоллик билан шуғулланишлари тавсия этиладими?

Коронавирусга чалинганлар жисмоний фаоллик билан шуғулланишлари тавсия этиладими?
Фото: РИА Новости /Илья Питалев
АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова фуқаролардан келган саволларга жавоб берди.

Хусусан, коронавирусни юқтириб олган инсонлар жисмоний фаоллик билан шуғулланишлари тавсия этиладими ёки кўпроқ дам олишлари керакми, дея берилган савол бўйича маълумотлар тақдим этди.

«Ҳаммаси меъёрида бўлиши керак. Касаллиги аломатсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар нафас тизими функционал ҳолатини ва жисмоний фаолликни унутмасликлари керак, яъни ҳар кунги эрталабги қиздирувчи 10-15 минутлик бадантарбия машқлари жуда муҳим. Нафас гимнастикаларини кун давомида 3 марта, имкон қадар 5-10 минутдан амалга ошириш керак. Чуқур нафас олиш 6 секунд давомида ва секин нафас чиқариш 4-5 мартагача. Бу машқлар вируснинг ўпка тўқимасига мойиллиги борлиги учун ҳам яхши шамоллатилган хонада бажарилиши керак.

Нафас гимнастикасининг жуда хилма-хил турлари мавжуд: Бурденко усули, Йога, Тибет усуллари. Сиз ўз шифокорингиз билан бу усуллар хақида маслаҳатлашишингиз мумкин ёки уларни ҳар бир киши мустақил равишда ижтимоий тармоқлардан топиб, ҳар ким ўзи учун мосини танлаб, ўзлаштириши мумкин
», - деди штаб аъзоси.

Маълум қилинишича, COVID-19 билан касалланганлар учун таомлар енгил ҳазм бўладиган, витамин, микроэлемент ва оқсилга бой бўлиши керак.

«Таомларни кичик ҳажмда барра салат ва кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади. Булар — қайнатма шўрвалар, қийма гўштларидан тайёрланган котлетлар, тефтеллар, фрикаделкалар, балиқ гўшти, творог, сувда қайнатиб чала пиширилган тухум, дуккаклилардан тайёрланган суюқ таомлар, арпа бўтқалари.

Шунингдек, кўп миқдорда суюқлик ичилиши мақсадга мувофиқ. Турли мева шарбатлари, компотлар, кўк чой, лимон, смородина, занжабил, асал ва малина чойлари шулар жумласидан
» - деди саволга жавобан Барно Абдусаматова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга чалинганлар жисмоний фаоллик билан шуғулланишлари тавсия этиладими?