
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтган брифингда айрим саволларга жавоб берилди.
- Коронавирусни оддий шамоллаш ёки гриппдан қандай фарқлаш мумкин?
- Коронавирус касаллигида кўп учрайдиган айрим эрта белгилар шамоллаш ва грипп касаллиги белгиларига ўхшайди.
Булар: тана ҳарорати кўтарилиши, умумий ҳолсизлик, иштаҳанинг йўқолиши, мушаклардаги оғриқ, таъм ва ҳид сезмаслик.
Бироқ коронавирус ўрта оғирлик ва оғир кечишида касалликнинг 5-7 кунига тана ҳарорати 38-39 ºС дан ошади, нафас етишмовчилиги, ҳансираш пайдо бўлади, оддий шамоллаш ва гриппда эса — аксинча 3-4 кундан кейин бемор аҳволи яхшилана боради.
Бундан ташқари коронавирус касаллигини аниқ ташхислаш учун эпидемиологик анамнез, ПЗР текшируви жавоби мусбат бўлиши, кислород сатурацияси 94% дан камайиши, КТ сида характерли ўзгаришлар кузатилишини инобатга олишимиз керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар