date
views 3 923

Олимлар коронавируснинг одам терисида қанча яшашини исботлашди

Олимлар коронавируснинг одам терисида қанча яшашини исботлашди
Фото: «Zen.yandex.com»
SARS-CoV-2 коронавируси одам терисида грипп вирусига қараганда беш баравар узоқроқ фаоллигини сақлаб қолади, деб ёзади «Clinical Infectious Diseases» журнали.

Киото префектураси университети олимлари томонидан яратилган модель одам терисида патогенларни хавфсиз клиник синовдан ўтказиш имконини беради. Тадқиқотчилар юқори нафас йўллари шиллиқ қавати ёки маданий муҳит билан аралашган SARS-CoV-2 ва A гриппи вируси (IAV) барқарорлигини таққослаб кўришди.

Маълум бўлишича, иккала вирус ҳам темир, шиша ёки пластикдан кўра терида тезроқ фаоллигини йўқотаркан. Одам терисида SARS-CoV-2 вируси ўртача 9,04 соат, IAV вируси эса 1,82 соатгача фаоллигини сақлаб қолади.

Тадқиқотчилар, шунингдек, дезинфекция одам терисидаги иккала вирус зарраларини ҳам бир хил бартараф этишини исботлашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар коронавируснинг одам терисида қанча яшашини исботлашди