
Жорий йилнинг 9 октябрь куни соат 08:50 да Самарқанд вилояти Нарпай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига «А.Навоий» МФЙ Э.Равшанов кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга «Эпика» русумли машина бошқарувини йўқотиши натижасида тушиб кетгани маълум қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, канал ичидаги автомашина салонидан ҳайдовчи У.Э.ни беҳуш ҳолатда чиқариб олдилар.
Аячлиси, туман тез ёрдам ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тиббий ёрдам ва муолажа ишларига қарамасдан фуқаро вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар