09:50 / 10.10.2020
1 355

Самарқандча янги «тўй тренди»: серқатнов йўл тўсилиб, куёв навкарлар рақсга тушишди

Самарқандча янги «тўй тренди»: серқатнов йўл тўсилиб, куёв навкарлар рақсга тушишди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда «Яна бир тўй тренди – машина йўлини тўсиб, рақсга тушиш...», «Карантин пайти 30 кишидан ҳам ортқизиб тўй қилиш у ёқда турсин, серқатнов машиналар катта йўлини тўсиб қўйиб, йўлни ўртасида рақс тушишяпти. Тирбандлик юзага келди» номли видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан зудлик билан тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрининг «Боғи баланд» МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Д. 2020 йилнинг 7 октябрь куни яшаш манзилида қизининг никоҳ туйи маросимини уюштирган.

Тўй маросими карантин қоидаларига зид равишда амалга оширилиб, куёв навкарлар Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчаси автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилганлар.

Тўй соҳибларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳозирда ушбу ҳолатдаги барча ҳуқуқбузарларни аниқлаб, қонуний чора кўришлик мақсадида, тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, қонунларда белгиланган қатъий чоралар кўрилади, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)