
Мажбурий ижро бюросининг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувида қарздор “Назарбекавтойўл” УКдан, жами 5 та 1,3 млрд. сўм солиқ қарздорлиги, 250 нафар ишчи-ходимлар фойдасига 365 млн. сўм иш ҳақи ва юридик шахслар фойдасига жами 5,1 млрд. сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, давлат ижрочилари томонидан хатланган бино-иншоотлар сотувидан 1,2 млрд. сўм маблағ тушган.
Шундан 850 млн. сўми Ангрен шаҳар ДСИ фойдасига солиқ қарзи учун, 265 млн. сўм ишчи-ходимлар фойдасига иш ҳақи учун ва 15,4 млн. сўм давлат фойдасига давлат божи учун ундирилган.
Ҳозирда, қарздор “Назарбекавтойўл” УКни бошқа мулклари ҳам хатланган ва электрон онлайн аукцион савдоларига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар