16:36 / 12.10.2020
2 523

МИБ: Тўрақўрғонда яна бир оилага қувонч қайтди

МИБ: Тўрақўрғонда яна бир оилага қувонч қайтди
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан вояга етмаган фарзандларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий таъминоти учун белгиланган алимент маблағларини ундириш ҳамда оилаларни яраштириш борасида муҳим чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.
Тўрақўрғон туманининг Кумидон маҳалласида яшовчи Нурмуҳаммад Мафтуна билан яхши ниятда оила қуришганди.

Нима бўлдию, уларнинг муросаларига дарз кетди. Оила ажрашиб, Мафтуна икки фарзандига алимент ундиришни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Чуст туман судига мурожаат қилди. Унинг аризаси қондирилди ва алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси туман бўлимига келиб тушди.

Бюронинг туман бўлими, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида ҳар икки томонга оиланинг муқаддас эканлиги, ўртадаги икки фарзанднинг ота меҳрига зор бўлиши уларнинг келгуси ҳаётига салбий таъсирини ўтказиши тўғрисидаги суҳбат ишни ижобий томонга суриб юборди. Ёшлар ярашиб, бугунги кунда ўзлари пешона тери эвазига қуриб олган мўъжазгина ҳовлида яшашмоқда.

Бугунги кунда бюронинг туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари судларнинг айнан алимент билан боғлиқ ижро ишлари ижросини таъминлаш, вояга етмаган фарзандлар моддий таъминоти учун белгиланган алимент маблағларини ундиришга асосий эътиборда. Ҳар бир ижрочи томонидан шу йўналишдаги ижро ҳужжатлари ижроси доирасида тушунтиришлар олиб борилмоқда.

- Йил бошидан бери 80 га яқин оилани яраштиришга эришдик, - дейди Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи ўринбосари Аббосхон Сиддиқов. – Биз алимент ундиришни шундай савобли ишга алмаштираётганимиздан хурсандмиз. Асосийси, Бюронинг туман бўлими томонидан алимент маблағларини ундириш ва оилаларни яраштириш доимо эътиборда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Тўрақўрғонда яна бир оилага қувонч қайтди