20:35 / 20.10.2020
3 041

Маст ҳолатда машина бошқариш оқибати

Маст ҳолатда машина бошқариш оқибати
2020 йил 14 сентябр куни Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи туман судининг очиқ суд мажлисида маст холатда тезликни оширган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Жиноят тафсилотларига кўра, 1978 йилда тўғилган Комил Қучқаров (шахси ўзгартирилган) 2020 йил 25 июнь куни соат 16:00ларда бошқарувида бўлган “Нексия” русумли, 85 В ХХХ GА давлат белгили автомашинасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда “Янгирабод-Боғчакалон” йўналишидаги 4Р 48 автомобиль йўлининг “Янгирабод” йўналиши томон бироз бошқариб автомашинани “Олмазор” МФЙ худудидан ўтган “Гумбаз-Қият-Туркман” йўналишидаги 4К 372 автомобиль йўли томон қайрилиб “Гумбаз” йўналишидан “Қият” йўналишига томон бошқариб аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилиши белгилаб қўйилган бўлсада, К.Қучқаров автомашинасида 70 км/соат тезликда ҳаракатланиб келиб, 24.12.2017 йилда туғилган вояга етмаган Ҳайдаров Алимардон Рустамбек ўғлини автомашинасининг олд ўнг томони билан уриб юбориб, ЙТҲ содир этиши натижасида вояга етмаган А.Ҳайдаров оғир-тан жароҳат олиб туман тиббиёт бирлашмасида вафот этишига сабабчи бўлган.

Суд К.Қучқаровни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, етказилган моддий ва маънавий зарарни бартараф этганлигини, инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 45, 57, 62-моддаларини қўллаб 3 йил 11 ой 4 кун озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи
туман суди раиси С.Бўтаев

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи
туман суди судья ёрдамчиси З.Ҳамдамов

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маст ҳолатда машина бошқариш оқибати