Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди.
Унгу кўра, кодексда эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этиб ҳаракатланаётган транспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби жорий қилинмоқда.
Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар транспорт воситалари ҳайдовчиларининг масъулиятини ошириш, санитария-эпидемиология назорати марказларининг ҳаддан ташқари даражасига эга бўлган иш юкламасини енгиллаштириш назарда тутилгани қайд этилган.
Кодексда, шунингидек, назарда тутилган транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўллаш ваколатини ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари билан биргаликда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига ҳам бериш баён этилмоқда.
Қонун билан киритилаётган ўзгартишларга асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўллаш ваколатини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан бир қаторда ички ишлар органларига ҳам бериш назарда тутилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди ва эълон қилинган кундан кучга киришини инобатга олиб, мутасадди идораларга уни кенг тарғиб қилиш ҳамда тўлиқ ишлаши учун зарур механизмларни ишлаб чиқиб, жорий этиш топширилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?