Департаментнинг Яккасарой туман бўлими фуқаро Т. Я. нисбатан фирибгарлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Унга кўра, Т.Я. «юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали» «E-ijro» электрон аукцион савдоларидан ҳар-хил русумдаги автомашиналарни харид қилиб бериш эвазига фуқаро С.Э.ни 74 000 АҚШ долларига чув туширган.
Қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маҳкама хабарига ўзимиздан жиндек қўшсак, 74 000 АҚШ доллари санаб берган шахсни ким нима деса, лаққа ишонадиган содда-гўл деб бўлмайди. Чунки, савдогар тоифаси бир сўмни икки сўм қилишга кўзи етмаса, минг-минглаб доллар нақд санамайди-да. Англашиладики, «E-ijro» электрон аукцион савдолари шубҳадан холи эмас. Унга ростдан ҳам «катталар» таъсир ўтказадими-йўқми — тергов жараёнида аниқлик киритилса, ажабмас... “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди