00:10 / 24.10.2020
1 808

Ўзбекистонда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда

Ўзбекистонда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева Ўзбекистонда COVID-19 билан қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилаётганини маълум қилди.

«COVID-19 бу — янги инфекция. Организмда бу вирусга қарши антитана ишлаб чиқарилади. Аммо антитаналар қанчалик чидамли, қайта зарарланиш мумкинми ва бу ҳолат қанча муддат давомида юз бериши аниқ эмас. Бугунги кунда республикамизда коронавирус билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Биз қайта зарарланиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигига илмий томонлама амин бўлишимиз лозим», — дейди Наргиза Нуруллаева.

Сентябрь охирларида Ўзбекистоннинг бош санитар инспектори ва Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков коронавирус инфекцияси билан қайтадан касалланиш масаласида аҳоли томонидан берилаётган саволларга жавоб қайтариб, «бу эпидемик мавсумда COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ»лигини айтганди.

Ўшанда Отабеков дунёда COVID-19 ёппасига қайтадан ҳаммада қайд этилиши тўғрисида биронта ҳам асосланган илмий маълумот йўқлигини таъкидлаганди.

Шунингдек, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасининг бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асилова ҳам август ойининг бошларида Ўзбекистонда пандемия бошланганидан буён коронавирусга чалинганларнинг қайта касалланиши ҳолатлари кузатилмаганини маълум қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)