17:45 / 26.10.2020
1 901

Алимент фарзандларнинг моддий таъминоти учун муҳим воситадир

Алимент фарзандларнинг моддий таъминоти учун муҳим воситадир
Маълумки суд қарорларининг ижросини таъминлашда алимент қарздорликлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлари биринчи навбатда ижроси таъминланиши лозим бўлган ишлар қаторига киради. Шу сабаб Бюро органлари, жумладан Тошкент вилояти бошқармасининг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан алимент ундирувларига катта эътибор қаратилмоқда.

Мисол учун Бюронинг Ангрен шахар булими томонидан карздор С.Абдуғаниевдан, ундирувчи Г.Абдуғаниева фойдасига 1 нафар фарзанди таьминоти учун 18.704.000 сум алимент қарзи ундирилиб,тилхат асосида ундирувчига топширилди.

Шу каби ундирув вилоятнинг Нурафшон шаҳар бўлимида ҳам амалга оширилди. Бу ерда ҳам давлат ижрочилари томонидан, иш юритувидаги, фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ш.Бегматовдан, ундирувчи Ю.Хаитова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун, жами бўлиб 9.244.544 сўмлик алимент пуллари, яъни 2020 йилнинг октябрь ойига қадар алиментдан бўлган қарздорликлар тўлиқ ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент фарзандларнинг моддий таъминоти учун муҳим воситадир