13:39 / 31.10.2020
2 419

Энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда расмийлаштирилиши мумкин

Энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда расмийлаштирилиши мумкин
Эндиликда фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш Ягона порталдаги (my.gov.uz) “Фуқаролик” туркумида ҳам расмийлаштирилиши мумкин.

Ягона портал хабарига кўра, мазкур хизмат орқали кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларда доимий рўйхатга туриш мумкин.

Хизматдан қуйидаги тоифалардаги фуқаролар фойдаланишлари мумкин:
1) Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга;

2) Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда;

3) Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

Хизмат автоматлаштирилган ва 1 иш кунида тақдим этилади. Хизматни тақдим этиш нархи – БҲМнинг 2 фоизи, Ягона портал орқали хизмат кўрсатилганда эса дастлабки нархдан 10 фоиз арзондир.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда расмийлаштирилиши мумкин