14:05 / 11.11.2020
1 431

Ўзбекистон пандемия шароитида иқтисодий ҳамкорлик руҳини тиклади — хитойлик эксперт

Ўзбекистон пандемия шароитида иқтисодий ҳамкорлик руҳини тиклади — хитойлик эксперт
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитидаги нутқида эпидемиялар хавфига қарши курашиш, савдо-сотиқдаги тўсиқларни бартараф этиш, ўзаро инвестициялар ва саноат кооперациясини рағбатлантириш, қашшоқликни камайтириш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, барқарор экологик ривожланишни таъминлаш каби долзарб масалаларни кўтарди.

Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти (Хитой) илмий ходими Су Чаннинг сўзларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган амалий ташаббуслар пандемия шароитида иқтисодиётни тиклаш, савдо-иқтисодий алоқаларни жонлантириш, саноат кооперацияси ва қашшоқликни камайтириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун жуда муҳимдир, деб ёзади «Дунё» АА.

— Ушбу таклифлар нафақат прагматик руҳга эга, балки ўзида Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш стратегиясини ҳам акс эттиради, — деди хитойлик эксперт. — Мамлакат пандемия шароитида иқтисодий ҳамкорлик руҳини тиклади.

Марказий Осиёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Ўзбекистон ШҲТни ривожлантиришда муҳим роль ўйнамоқда ва унинг ХХР билан ушбу ташкилот доирасидаги ҳамкорлиги минтақада тинчликни сақлаш ва барқарорликни таъминлашга катта таъсир кўрсатмоқда.

ШҲТ ҳудудида қашшоқликни камайтириш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш таклифи одамлар турмуш даражасини қўллаб-қувватлаш масаласига берилган аҳамиятни акс эттиради. Ушбу йўналишда Ўзбекистон раҳбарияти зарур чораларни кўрмоқда, кенг кўламли саъй-ҳаракатлар ва муҳим маблағларни йўналтирмоқда, қашшоқликка қарши курашиш учун зарур институтларни яратмоқда.

ХХР ва Ўзбекистонда қашшоқликни енгиш муаммоси стратегик вазифа сифатида белгиланган. Икки мамлакат ХХРнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш асосида қашшоқликни камайтириш масалалари бўйича самарали мулоқот олиб бормоқда.

Ўзбекистон доимо Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, қайта тикланиш жараёнига кўмаклашишда муҳим роль ўйнаган. Ушбу йўналишда Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги прагматик сиёсати алоҳида аҳамиятга эга. Унга кўра Марказий Осиё, жумладан, Афғонистонда барқарорлик, барқарор ривожланиш ва яхши қўшничилик зонасини яратиш мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган.

Ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар, шу жумладан йўл инфратузилмасини қуриш, электр энергияси билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга оширишдаги фаол иштирок Ўзбекистоннинг Афғонистон муаммосини ҳал қилишдаги муҳим ҳиссасининг бир қисмидир.

Мен Ўзбекистон Президентининг Афғонистонни минтақадаги лойиҳаларга янада кўпроқ жалб қилиш бўйича ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Бу жабрдийда афғон заминида вазиятни тезроқ тартибга солиш ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон пандемия шароитида иқтисодий ҳамкорлик руҳини тиклади — хитойлик эксперт