18:53 / 13.11.2020
3 413

Шуҳрат Абдураҳмоновнинг тарқалган аудиосига расмий муносабат билдирилди

Шуҳрат Абдураҳмоновнинг тарқалган аудиосига расмий муносабат билдирилди
Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов яна эътибор марказига тушиб, унинг овози экани айтилаётган аудиоси тарқалди.
Аудиода қачон ўтгани номаълум йиғилишда ҳоким журналистлар билан қандай гаплашиши, шунингдек, Марҳамат туманидаги «шаллақилар»га қандай чора кўрганини айтиб мақтангани англашилади.

Тарқалган аудиоёзув юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Унда аудиоёзув Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновга тегишли эканлиги тан олинади, бироқ у бундан икки йил муқаддам ёзиб олинганлиги айтилади.

Ҳокимлик матбуот хизмати Шуҳрат Абдураҳмоновнинг журналистни «ҳезалак» деб ҳақоратлагани «барча ОАВ вакилларига эмас, аксинча айрим нохолис ОАВ ходимларига нисбатан айтилгани»ни урғулайди.

Аудиоёзувнинг иккинчи – мурожаатчиларни, «шаллақи» аёлларни 15 суткага «тиқиб қўйгани» ҳақидаги қисмига ҳокимлик муносабат билдирмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шуҳрат Абдураҳмоновнинг тарқалган аудиосига расмий муносабат билдирилди