22:10 / 14.11.2020
4 838

Расул Кушербаев Андижон ҳокими гапирган аудиога муносабат билдирди

Расул Кушербаев Андижон ҳокими гапирган аудиога муносабат билдирди
Расул Кушербаев ва Шуҳрат Абдураҳмонов
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов унга «сассиқ гапирган» марҳаматлик уч аёлни 15 суткага қаматгани ҳақида гапирган можароли аудио тарқалганди. Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бу аудиога муносабат билдирди.

Депутат Андижон ҳокимини Ленин сабаб бошланган «бошқарув мактаби»нинг содиқ вориси деб атади ва қилган ишлари феодал замонга хослигини таъкидлади.
«Бир шахсда ваколатларнинг ҳаддан ортиқ кўп бўлиши атрофдагиларга қимматга тушадиган хатоларга сабаб бўлади. Устига устак, бундай ваколат эгаси тарбиядан йироқ, муомала маданияти йўқ, билими паст, иккиюзламачи бўлса бу – чинакам фожиа.

Кўплаб амалдорларнинг қўпол муомаласи ва қонунларга «тупуриб қўйиб» феодал замон каби кимни истаса ўшани «15 суткага» қаматиб юбориш принципи яқин тарихда пайдо бўлиб қолган бошқарув услуби эмас. Мен буни Ленин инқилобидаги «ҳокимият, бошқарувни деҳқон ва юпунларга бер», деган сиёсатнинг оқибати, деб биламан.

Ўз даврида билим, одамлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлмаган бир гуруҳ заиф одамларнинг бошқарувга келиши табиий равишда улар томонидан қўрқитиш, сўкиш, дўқ пўписа қилиш орқали бошқариш «институти»га асос солинишига сабаб бўлган. Ва бу «институт»нинг усуллари бизда ҳали ҳам мева беришда давом этаяпти.

Андижон ҳокими масаласида эса ҳоким буни қачон айтгани муҳиммас, муҳими у Ленин сабаб бошланган «бошқарув мактаби»нинг содиқ вориси бўлиб, вакиллик, суд органлари устидан амалда мутлақ ҳокимият ўрнатиб олган феодал замонига мос инсонлиги.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнат ва бошқаларга қарши курашиб, дунёга юз тутиб бораётган бир вақтда қанчалар хунук ва шармандали ҳолат: ҳеч бўлмаса демократия ҳурмати учун ҳам ҳоким жаноблари Андижоннинг «ҳокими мутлақ» эканлигини билдириб, мақтанмаса бўларди-ку. Биз шундоқ ҳам биламиз: сизлар «зўр»сизлар!
» – деб якунлаган Кушербаев ўзининг Telegram каналидаги постини.

Маълумот учун, бу аудио тарқалгач, Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати унга муносабат билдирди ва бўлиб ўтган суҳбат икки йил олдин ёзиб олинганини маълум қилди. Ҳокимлик баёнотида айтилишича, Шуҳрат Абдураҳмонов аудиодаги гапларни барча ОАВларга эмас, баъзи нохолис ОАВларга қарата айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расул Кушербаев Андижон ҳокими гапирган аудиога муносабат билдирди