07:07 / 15.11.2020
2 882

1, 4-курслар университетга қатнаб (анъанавий) ўқиши, 2-3-курслар эса онлайн ўқиши ростми?

1, 4-курслар университетга қатнаб (анъанавий) ўқиши, 2-3-курслар эса онлайн ўқиши ростми?
Ушбу масалага АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов ойдинлик киритди.

У жумладан, «Талабаларнинг онлайн ё қатнаб ўқишини ОТМларнинг ўзи мустақил ҳал қила оладими?» саволига қуйидагича жавоб қайтарди:
— Олий таълим вазирлиги пойтахтда туриб барча олий таълим муассасаларининг имкониятларини аниқ белгилаб бера олмайди. ОТМ имкониятини ўзининг раҳбарияти яхши билади. Шу учун бу ваколат ректорларга берилган.

Масалан, Фарғона давлат университети 1-4-курсларни анъанавий (қатнаб) ўқишга жалб қилаётган бўлса, бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Тан олиш керак, бугунги кунда кўпчилик 1-курс талабалари олий таълим муассасасига кирганини ҳис қилгани йўқ.

Давлат гранти ё тўлов-шартнома асосида қабул қилинган, лекин ОТМнинг қаердалигини билмайдиган талаба-ёшларимиз бор. Шу боис уларни олий таълимда таҳсил олиш жараёни билан таништириш ва уларда талабалик ҳиссини уйғотиш мақсадида биринчи курслар «анъанавий»га жалб қилинган.

Битирувчи курслар ҳам амалиёт даврига кетадиган фурсати етган, шу сабабли битирувчи курсларни жалб этиш ОТМ томонидан белгиланган.
Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, ОТМлар имконияти ва моддий техник базасидан келиб чиқиб, барча курсларни навбат билан, кетма-кетликда анъанавий таълимга (қатнаб ўқишга) жалб этади.

Бунда ОТМдаги талабалар сонини ҳам ҳисобга олиш керак, айрим ОТМда 3000 талаба бўлса, айрим ОТМнинг битта курсида 5000 талаба бор. Бундай ҳолатларда ҳам курсларнинг анъанавий ё онлайн ўқишини ОТМнинг ўзи ҳал қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1, 4-курслар университетга қатнаб (анъанавий) ўқиши, 2-3-курслар эса онлайн ўқиши ростми?