date
views 2 437

Алишер Усмонов Наманганда Халқаро бизнес маркази қуриб беради

Алишер Усмонов Наманганда Халқаро бизнес маркази қуриб беради
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасидаги собиқ «Кичкинтойлар боғи»да бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

6 гектарни эгаллаган мазкур ҳудудда UMS Holding асосчиси, машҳур тадбиркор ҳамюртимиз Алишер Усмонов томонидан Халқаро бизнес маркази қурилиши режалаштирилган. Ушбу марказ Конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк, спорт-соғломлаштириш иншоотларини ўз ичига олади. Сунъий кўллар, фавворалар, автотураргоҳлар барпо этилади.

Халқаро бизнес маркази қурилиши баҳор ойларидан бошланади. Бу ерда келгусида халқаро симпозиумлар, бизнес-форумлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу орқали Наманганга инвестициялар кириб келиши жадаллашади, бизнес-туризм учун кенг имкониятлар яратилади. Мазкур марказ Наманганнинг ўзига хос брендига айланади, — деди вилоят ҳокими.

Шавкатжон Абдураззақов қурилиш олиб борилиши режалаштирилган ҳудудда ободонлаштиришга эътибор қаратиш, котлован атрофида хавфсизлик масалаларини кўздан қочирмаслик зарурлигини таъкидлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Усмонов Наманганда Халқаро бизнес маркази қуриб беради