date
views 2 767

Ҳаракатланаётган вагонлардан кўмир ўғирлаганлар қидирилмоқда

Ҳаракатланаётган вагонлардан кўмир ўғирлаганлар қидирилмоқда
Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати
Тошкент вилоятида 17 ноябрь куни беш киши ҳаракатланаётган тўртта тепловоз вагонларидан кўмир ўғирлашга уринган, деб хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Юк поезди «Облиқ» темир йўл бекатида 4 та вагондаги кўмир маҳсулотлари юк қабул қилувчи Олмалиқ кон металлургия комбинатини Ангрен шаҳридаги филиали бўлганлиги учун узиб қолинган.

«Ушбу узиб қолинган вагонлар тепловозга уланиб белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида кўмир маҳсулотини талон-торож қилиш мақсадида 5 нафар номаълум шахслар вагонга осилган», — дейилади хабарда.

Шу ерда хизмат олиб бораётган Оҳангарон ўқчилик командаси ўқчиси томонидан вагонга чиққан шахсларни ушлаш мақсадида тепловоз тўхтатилган, лекин тепловоз тўхтагач, ушбу шахслар ҳар томонга қочиб кетишган. Ҳозирда тезкор қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳаракатланаётган вагонлардан кўмир ўғирлаганлар қидирилмоқда