
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Унда кўра, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтининг республикада фармацевтика биотехнологиялари ва вакцина-зардоб ишини ривожлантириш, маҳаллий иммунобиологик препаратларни яратишга йўналтирилган фаолияти қўллаб-қувватлансин ва унинг ушбу йўналишдаги асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
• иммунобиологик препаратлар (вакциналар, зардоблар, тест-диагностикумлар ва бошқалар) бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш;
• мамлакатнинг биологик хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни илмий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш;
• вакцина-зардоб иши бўйича инфекция касалликларига қарши профилактика, диагностика, дори воситалари ва препаратларини яратиш, уларнинг ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш;
• илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида биотехнология, иммунология ва микробиология соҳасидаги илмий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш.
ВакциналарБиотехнологияларТошкент шаҳриИммунобиологик препаратларБиологик хавфсизликФармацевтика Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар