1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади

1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади
Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шу йилнинг 1 декабридан Ўзбекистонда компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, бундан кўзланган мақсад – электрон спортни ривожлантириш.

Компьютер ўйинлари марказлари фаолиятида қуйидаги санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилди:
  • фуқароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда, столлар оралиғида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда жойлаштириш;
  • ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;
  • ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда объектга киритмаслик чораларини кўриш;
  • ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар