21:00 / 04.12.2020
3 120

Юк автотранспорт хатланганч, қарздорлик тўлаб берилди

Юк автотранспорт хатланганч, қарздорлик тўлаб берилди
Мажбурий ижро бюроси Учқўрғон туман бўлими давлат ижрочилари томонидан банклар фойдасига кредит маблағларини ундириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Хусусан, бўлим иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 17.08.2020 йилдаги 2-1602-2004/637 сонли ижро ҳужжатига асосан қарздор “Тепақўрғон савдо қурилиш” МЧЖ ва қўшимча жавобгарлар “Тошбулоқ қурилиш” МЧЖ ҳамда Б.Ғофуровдан ундирувчи банк фойдасига жами 141.615.00 сўм кредит қарздорлик ундириш белгиланган.

Давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Қарздорликни бартараф этиш бўйича ихтиёрий муддат берилган.
Бироқ, қарздор жамият кредит маблағини бартараф этмагани учун ижро ҳаракатлари давомида қўшимча жавобгар номида бўлган “SHAANXI SX3254DR384” русумли юк автомашинаси аниқланганва давлат ижрочиси томондан хатланган.

Транспорт воситасига хатлангандан сўнг, қарздор томондан 141.615.000 сўм тўлиқ тўлаб берилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юк автотранспорт хатланганч, қарздорлик тўлаб берилди