18:00 / 05.12.2020
3 636

Соч тўкилишига қарши ёрдам берадиган кутилмаган восита номи маълум қилинди

Соч тўкилишига қарши ёрдам берадиган кутилмаган восита номи маълум қилинди
Фото: «Korrespondent.net»
Daily Express нашри соч тўкилишига қарши курашда кўк чойдан фойдаланишни тавсия қилди. Маълум қилинишича, тадқиқотлар чой таркибидаги катехинлар тестостерон ва дигидротестостероннинг салбий таъсирларини блоклаши аниқланган. Айнан ушбу икки гормон соч ўсишини тўхтатади ва унинг тўкилишини тезлаштиради.

Аввалроқ олимлар соч тўкилишидан азият чекаётган бир гуруҳ одамлар устида тажриба ўтказган бўлиб, кўк чой экстракти уларнинг бош терисига суртилган ва натижада сочларнинг ўсиш фаоллиги сезиларли даражада ошганини қайд этилган.

Сичқонларда ўтказилган бошқа бир тадқиқотда эса мутахассислар овқатига кўк чой экстракти қўшиб берилган кемирувчиларнинг учдан бир қисмида олти ойдан сўнг, жуни ўсиши фаоллашганини аниқлаган.

Таъкидланишича, сочнинг уч фазадан иборат цикли мавжуд: ўсиш, ўтиш фазаси ва тўкилиш. Одатда бир кунда инсоннинг ўртача 50-100 дона сочи тўкилади. Бу каби ҳолатда хавотирланишга ҳожат йўқ. Бироқ соч керагидан ортиқ тўкилаётган бўлса, трихологга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)