16:00 / 08.12.2020
3 257

UZB рақамли Toyota ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани учун жаримага тортилди

UZB рақамли Toyota ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани учун жаримага тортилди
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Тошкентда 01 025 UZB махсус серияли рақам белгили Toyota Land Cruiser автомобили ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 6 декабрь, якшанба куни соат 13:11 ларда Тошкентнинг Юнусобод тумани Хуршид кўчасида содир бўлган. Toyota Land Cruiser русумли, 01 025 UZB давлат рақам белгили транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши бўлагида ҳаракатлангани атрофдаги фуқаролардан бирининг бошқарувидаги транспорт воситаси видеорегистраторида қайд этилган. Видеода Toyota йўлтанламасининг светофорнинг қизил чироғида автомобиллар оқимини йўлнинг қарама-қарши бўлаги бўйлаб айланиб ўтиб, сўнгра ўнгга қайрилгани акс этган. Фуқаро қоидабузарлик видеосини эЖарима сайтига юборган.

Сайтга келиб тушган видеолавҳа Тошкент шаҳар маъмурий амалиёт масъул ходими томонидан ўрганилган ва қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128—5-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши…) 2-қисмига кўра БҲМ нинг 10 баравари (2,23 миллион сўм) миқдорида жарима белгиланган.

Маълумот учун, UZB махсус ҳарфлардан иборат комбинация давлат ҳокимиятининг марказий идоралари раҳбарларига тегишли автомобилларга ўрнатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » UZB рақамли Toyota ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани учун жаримага тортилди