15:32 / 09.12.2020
2 579

Адлия вазирлигида оила институтини мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Адлия вазирлигида оила институтини мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди
Жорий йилнинг 9 декабрь куни Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева раҳбарлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари ҳамда бошқа соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида оилавий ажримларни олдини олиш, фарзандларнинг таълим-тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинди.

Хусусан, ёшларнинг мустақил ҳаётга моддий ва руҳий томондан тайёр бўлмасдан оила қуриши, бепуштлик, ёшларнинг репродуктив саломатлигидаги муаммолар, эр-хотиннинг оилавий масалаларда ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини турли шахслар томонидан чеклаш кабилар оилавий ажримларнинг асосий сабаблари сифатида кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш ҳақида ҳам фикр алмашинилиб, алимент ундиришдан асосий мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ажралишнинг салбий оқибатларини камайтириш эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида адлия вазири Р. Давлетов алимент тўлаш амалиёти бўйича жорий ҳолат ҳамда ушбу масала бўйича хорижий давлатлар тажрибаси таҳлилий қиёслаб, соҳани такомиллаштириш бўйича бир қанча таклифларни илгари сурди.

Шу билан бирга, соҳа мутаҳассислари томонидан оилага тайёрлов курсларини бепул асосда жорий этиш, никоҳланувчи шахсларни бепул асосда репродуктив саломатлиги юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш, алимент тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ масалаларни тарафлар ажрашиш ҳақида судга мурожаат қилган пайтда ҳал қилиш, алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан янги самарали таъсир чораларини қўллаш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлигида оила институтини мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди