date
views 3 343

Ота кенжа фарзанди учун 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлади

Ота кенжа фарзанди учун 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 24.08.2007 йилдаги 1-13885/07-сонли қарздор Ойбек Турсуновдан ундирувчи Умидахон Турсунова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандини моддий таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги суд буйруғи ижросини таъминлаш бўйича Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлимида ижро ҳужжати мавжуд.

Аниқланишича, О.Турсуновнинг 26.08.1999 йилда туғилган Абдурахимов Бекзод ва 2007 йилда туғилган Абдурахимова Хадичабону исмли фарзандлари бўлиб, тўнғич фарзанди учун алимент тўлаш зиммасидан соқит бўлган, бироқ кийик фарзанди Хадичабону учун яна 5 йил давомида алимент тўлаши керак бўлган.

Бюронинг туман бўлимига ихтиёрий равишда ташриф буюрган О.Турсунов кенжа фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадарли бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб беришини маълум қилди.

Давлат ижрочиси томонидан ҳисобланган сумма эса қарийб 30 млн. сўмга етиб борди, ота рози, энди навбат ундирувчи онага бу ҳақда маълум қилинганида фарзандининг келажаги учун 30 млн. сўм маблағни қабул қилишини билдирди. 01.12.2020 йилда Бюро туман бўлими биносида қарздор О.Турсунов 30 млн. сўм алимент пулини олдиндан тўлаб бериб, зиммасидаги оталик бурчини бажарди ҳисоб.

Ундирувчи аризасига асосан ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тамомланиб, ундирувчининг ўзига қайтарилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота кенжа фарзанди учун 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлади