10:28 / 11.12.2020
2 458

Бош прокуратура янги йил арафасида энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари нархи мўтадил сақланишига кафолат берди

Бош прокуратура янги йил арафасида энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари нархи мўтадил сақланишига кафолат берди
Прокуратура органлари президент топшириғига мувофиқ, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, уларга сунъий танқисликни вужудга келтиришга қарши курашиш орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш чораларини кўрмоқда, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси.

Маълум қилинишича, республика деҳқон бозорларига прокуратура ходимлари бириктирилган. Улар доимий асосда нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, ишлаб чиқарувчиларни деҳқон бозорларига тўсқинликсиз кириб келиши ҳамда бу борадаги коррупцияга қарши курашиш билан шуғулланяпти.

«Нархларни доимий ўрганилиши натижалари бўйича нарх ошиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларга 220 минг тонна маҳсулотлар келтирилиб, нархлар мўътадиллаштириб борилди.

Шунингдек, деҳқон бозорларида 1 830 та раста ва савдо нуқтадан иборат озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркалари ташкил этилиб, уларда маҳсулотлар бошқа расталарга нисбатан арзон сотилмоқда. Кўрилаётган бу каби чоралар нархларнинг асоссиз ўсиб кетишини олдини олишга хизмат қилмоқда
», – дейилади расмий ахборотда.

Таъкидланишича, қиш-баҳор мавсумида захира тадбирларини ташкил этишнинг моддий асослари яратилиб, тасдиқланган графикка мувофиқ, маҳаллий ҳокимликлар томонидан бугунги кун ҳолатига 791,4 минг тонна (режага нисбатан 99,6 фоиз) асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захираси жамғарилган.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кичик экобозорларни ташкил этиш бўйича зарур ер майдони ажратилиб, тармоқ жадвалларига мувофиқ 10 декабрь ҳолатига уларнинг 363 таси фойдаланишга топширилган.

Нархларни асоссиз ошириш ҳолатларига нисбатан ўтказилган тадбирлар натижасида маҳсулот қиммат сотилишининг олди олиниб, жиддий қонунбузилиш ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилмоқда.

«Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда Янги йил байрами арафасида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказиладиган жойлар белгиланиб, деҳқон-фермерларни бириктириш ишлари амалга оширилмоқда.

Янги йил байрами арафасида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигининг вужудга келмаслиги ҳамда нархларнинг мўътадил сақланишини таъминлашга прокуратура органлари кафолат беради
», – дея баёнот берган Бош прокуратура.

Қайд этилишича, фуқаролар асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз равишда оширилиш ҳолатларига, шунингдек ишлаб чиқарувчилар, фермерлар, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари деҳқон бозорларида ўз маҳсулотларини сотишда турли тўсиқларга дуч келган тақдирда, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг 71 233 10 07 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура янги йил арафасида энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари нархи мўтадил сақланишига кафолат берди