17:00 / 19.12.2020
3 559

Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга: «Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким ололмайди»

Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга: «Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким ололмайди»
Санъатни тарк этган хонанда Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаат йўллади. Ушбу мурожаатда хонанда Tashkent City’га кириш пуллик бўлганини қоралайди.

- "Тўғриси, бу нарсалардан узоқлашиб, жим бўлиб кетишни хоҳлайдию одам, лекин барибир кимдир гапириши керак. Аллоҳ айтган-ку, агар сенга қайсидир ҳолат ёқмаса, ҳеч қайси ҳокимдан қўрқма, ҳақиқат бўлса, мен борман, деган.

Жаҳонгир ака, бу менинг сизга очиқдан очиқ мурожаатим. Акажон, Аллоҳ ишларингиз, тадбиркорлигингиз, ҳокимиятингиз, қилаётган ишларингиз — ҳаммасининг баракасини берсин. Лекин бугунги гапларингизни эшитиб, қилинаётган ишларнинг ҳеч бири халқ учун қилинмаётганини тушуниб етдим. Бу менинг шахсий фикрим, ҳеч кимни ҳақорат қилмоқчи эмасман. Азиз халқим, деб Tashkent City’га таклиф қиляпсиз, у ерга киришни 10 минг сўм қилиб қўйибсизлар. Энди бу уят, тўғриси, уят. Ўша ерда ҳам 10 минг олинглар энди.

Менинг сиз ҳоким бўлганингиздан кейин роса кўнглим тўлмаган ишлар бор-да, Тошкентга қаердан кириб келинса, Welcome to Tashkent деб ёзилган, нима бизнинг ўз тилимиз йўқми? Буларни анчадан бери гапиргим келарди, энди тўғриси, озгина чўчирдим, лицензиямни олиб қўймасин, деб. Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким олмайди.

Tashkent City’ни пуллик қилиб қўйиб, халқни келинглар, деб даъват қиляпсиз, раҳмат, лекин, халқим дейишингиз нотўғри. Халқнинг тўртта боласи билан келганда 10 мингдан 60 минг сўм ташлаб кетишга қийналмайдиган қисми, десангиз тўғри бўларди
", - дейди Жаҳонгир Отажонов.

Маълумот учун, 2019 йилнинг октябрь ойида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent City очилиши муносабати билан қилган видеомурожаатида «Бу — халқимиз учун. Бу жой — миллатимиз учун. Илоҳим, миллатимизга ушбу яхши жой буюрсин! Халқимиз келиб яйрасин! Фарзандлари билан ўйнаб кулсин! Ҳаммаси халқимиз, Ўзбекистон халқи учун ва азиз, меҳрибон миллатимиз учун!», – деган эди.

17 декабрдан бошлаб Tashkent City боғига байрам арафаси ва Янги йил кунларида кириш пуллик этиб белгиланди.

Жаҳонгир Отажонов Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга: «Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким ололмайди»