14:49 / 22.12.2020
2 643

Хоразмда «загранпаспорт» олиш учун катта навбатлар Россияга авиақатновлар тиклангани ҳақидаги миш-мишлар ортидан юзага келган

Хоразмда «загранпаспорт» олиш учун катта навбатлар Россияга авиақатновлар тиклангани ҳақидаги миш-мишлар ортидан юзага келган
Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларининг, шу жумладан, Хоразм вилоятининг айрим шаҳар ва туманларидаги ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари олдида одатдагидан кўп фуқароларнинг йиғилганлиги ва улар навбатга туриш тартибига риоя қилмаётганликлари акс этган фото ва видеохабарлар тарқалди. ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг маълум қилишича, бу каби навбатлар Россияга авиақатновлар тиклангани ҳақидаги миш-мишлар тарқалгани сабаб юзага келган.

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун мурожаат қилаётган аҳолининг асосий қисми Россия ҳудудида меҳнат қилаётган фуқаролар эканлиги аниқланган. Мазкур фуқаролар 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари барча МДҲга аъзо давлатларга, шу жумладан, Россияга фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билан чиқишлари тартиби кучга кириши муносабати билан ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилмоқда.

Ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли орасида Ўзбекистон билан Россия ўртасида авиақатнов йўлга қўйилганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалган.

«Шуни таъкидлаш жоизки, пандемия муносабати билан ҳозирги кунда бир қатор давлатлар, шу жумладан, Россия Ўзбекистон билан авиа ва темир йўл қатновини қайта тиклашни режалаштираётгани бўйича Ички ишлар вазирлигига расмий маълумотлар келиб тушмаган», — дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда Хазорасп ва Хива туманлари ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича навбатда турган фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилган, уларга навбат талонлари тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари 2021 йил 1 январдан бошлаб фақат янги турдаги хорижга чиқиш биометрик паспорти («қизил паспорт») билан Ўзбекистон ҳудудидан чиқишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда «загранпаспорт» олиш учун катта навбатлар Россияга авиақатновлар тиклангани ҳақидаги миш-мишлар ортидан юзага келган