14:13 / 23.12.2020
1 830

“Ҳуқуқ билимдонлари” аниқланди

“Ҳуқуқ билимдонлари” аниқланди
Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга бўлган ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида мунтазам равишда турли танловлар ва викториналар ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни старт берилган “Ҳуқуқ билимдонлари” танловининг 2-босқичи – онлайн тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл жамлаган 11 нафар иштирокчи (10-ўринни эгаллаган иштирокчи билан бир хил натижани қайд этган иштирокчи ҳам) учинчи – финал босқичига етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур танловда олий юридик маълумотга эга шахслар, юридик соҳада таҳсил олаётган олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари иштирок этиши тақиқланган.

Якуний босқич жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 10:00 да бошланиб, иштирокчиларнинг турли ҳудудлардан эканлигини инобатга олган ҳолда “Zoom” онлайн платформаси орқали бўлиб ўтди.

Танлов ғолиблари Адлия вазирлиги ходимлари, нуфузли ҳуқуқшунослар, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда жамоатчилик вакилларидан таркиб топган комиссия томонидан аниқланди.

“Ҳуқуқ билимдонлари” ҳомийлар маблағлари ҳисобидан қуйидагича тақдирланади:
Отабоев Аброр Хамдамович – 1-ўрин – iPhone 12;
Шарипов Шерзод Шавкатович – 2-ўрин – ноутбук;
Жуманазарова Дилрабо Ҳақназаровна – 3-ўрин – электр самокат.

Адлия вазирлиги фуқароларимизни жамият ҳаётида ижтимоий фаол бўлишга, ҳуқуқий билимларини мунтазам равишда ошириш орқали жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга чорлаб қолади. Зеро, ҳуқуқни билиш – фойдали.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ҳуқуқ билимдонлари” аниқланди