22:57 / 03.01.2021
2 250

Болада ўзига бўлган ишончни қандай шакллантириш мумкин?

Болада ўзига бўлган ишончни қандай шакллантириш мумкин?
Фото: Marie Claire
Ўз-ўзини ҳурмат қилиш ва қадрлаш болажонлар учун келажакда жамиятда қулайликка эришиши учун жуда муҳим. Қадр-қимматни ривожлантириш барча болаларда аҳамиятли бўлиб, у ишонч, қобилият ва истеъдод билан бевосита боғлиқдир. Ўзини ҳамиша паст баҳолайдиган болалар кўпинча қийинчиликларга, ижтимоий муаммоларга дуч келади. Бу борада болада ўзи тўғри баҳолашни қандай шакллантириш ҳақида психолог Ольга Романив қуйидагиларни тавсия этади.

Фарзанд билан мулоқотни бошлаш ва намуна бўлишга интилиш
Фарзанд билан нафақат ўқув ёки қандайдир топшириқ юзасидан, балки муҳим саналган масалалар тўғрисида ҳам суҳбатлашиш ва уларнинг фикрини ҳам ҳурмат қилиш ҳамда инобатга олиш зарур. Кучсиз томонларни тан олган ҳолда ютуқларни қадрлаш ҳақида гаплашиш фарзанд учун жуда фойдали. Масалан, харид қилиш рўйхати онанинг ёдидан чиққудек бўлса, уни фарзандларга эслатиб қўйиш мумкин: «Мен харидлар рўйхатидаги нарсаларни эслай олмайман, сен ёрдам бера оласанми?». Бу каби кичик муаммоларни фарзанд билан биргаликда ҳал этиш ундаги ҳаракатчанлик ва масъулият ҳиссини оширади.

Танқидий фикрларни камроқ билдириш
Баъзан болаларни яхши бўлиши учун керакли масала ҳақида гаплашиш анча қийин болади. Аммо бу каби мавзулар аниқ ва лўнда бўлса, тўғри баҳолаш жараёнининг ривожланишига ёрдам беради. Асосийси, муаммоларни очиқлашда уларни ҳеч нарсага лойиқ эмаслигини таъкидламаслик зарур. Аксинча, аввалгидан ҳам кўра яхши бўлишига ундаш тарзида суҳбатлашиш тавсия этилади.

Одатда, ўзини ижобий баҳолаш маълум мақсадга интилишдан келиб чиқади. Шунинг учун танқид ўрнига, ёш ва қизиқишига мос бўлган мақсадларни таклиф қилиш мумкин. Масалан, «Нега кийимларингни ҳамма жойга ёйдинг?» эмас, балки «Ҳамма кийимларни шкафга вақтида қўйсанг, кўпроқ ўйин ўйнашга имкон бўлади» каби. Иккисини солиштириб кўриш мумкин, бола иккинчи жумлага кўпроқ эътибор қаратиши табиий.

Фикрлашни ривожлантириш
Болаларда пайдо бўлган салбий фикрлар устида кўпроқ иш олиб бориш керак. Яъни салбий фикрларни бартараф этишига оналар кўпроқ ёрдам бериши керак. «Мен буни ўқишни билмайман», «Машғулотларни бажаришга кучим етмайди» каби болаларга хос бўлган бироз қўрқув ва дангасалик аралашган фикрларни вақт ўтиб яхшиланишига ишонтириш керак. Шундагина улар барча нарсанинг имкони борлиги ва фақат бунинг учун ҳаракат қилиш кераклигини англаб етади.

Хатолар – ўрганилган билимлар тажрибасидир
Фикрлашни ўстириш – хатоларни ўрганиш ва тўғри хулоса чиқаришдир. Бола муваффақиятсизликка учраш оддий ҳол экани ва бу муаммоларнинг ечими борлигини билса, унда баҳолаш тушунчаси шакллана боради. Иложи борича фарзандларга ўз хатоларидан сабоқ олишига ёрдам бериш керак. Масалан «Бу сафар шарбатни тўкиб юбординг. Кейинги сафар яна такрорланмаслиги учун стаканни идиш ювиш жойида тутиб, сўнгра шарбат қуй».

Якуний натижа эмас, ёндашув ва интилишни баҳолаш
Фарзандни меъёрида мақташ жуда фойдали. Аммо қандай мақташ ҳам муҳим. Кўпчилик боласининг интилиши-ю қизиқишини бир четга суриб, якуний натижага қараб баҳо беради. Аммо муаммони ҳал қилишда унинг ёндашуви ва тўсиқларни енгиб ўтишга бўлган интилишини алоҳида таъкидлаш лозим. Аниқ ва ҳалол мақтовлар соғлом баҳолашни шакллантиришнинг калитидир.

Муваффақиятли намуналарни кўрсатиш
Фарзандни бирор ишга илҳомлантириш учун уларни бошқа тенгдошларига асло солиштира кўрмаслик керак. Шунчаки уларнинг аввалги ишидаги ютуқларни мисол қилиш орқали ҳам бунг эришиш мумкин. Ёки илҳомлантириши мумкин бўлган қандайдир яхши воқеани ҳам айтиб бериш ҳам фойдалидир. Болаларда бу жараён юзага келганидан сўнг ўз-ўзидан психологик муаммолар ҳам бартараф бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Болада ўзига бўлган ишончни қандай шакллантириш мумкин?