20:25 / 08.01.2021
1 967

Йўл қоидасини бузган ҳайдовчи жаримани тўламагани учун “Lacetti” автоулови сақлаш майдончасига келтирилди

Йўл қоидасини бузган ҳайдовчи жаримани тўламагани учун “Lacetti” автоулови сақлаш майдончасига келтирилди
МИБ Бухоро шаҳар бўлимига ЙҲХБдан шаҳарнинг А.Сомий кўчасида яшовчи фуқаро Ф.Х.га нисбатан 223 000 минг сўм бўлган маъмурий жаримани мажбурий тартибда ундириш бўйича қарор келиб тушган. Ф.Х. ўзига тегишли бўлган “Lacetti” русумли автоуловда йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги онлайн фото-радар орқали тасвирга олинганлиги аниқланган.

Унга давлат ижрочиси томонидан 223 000 минг сўм маъмурий жаримани тўлиқ тўлаб бериши учун 15 кун ихтиёрий муддат белгиланган. Бироқ, қарздор белгиланган муддатда жаримани тўлашдан бўйин товлаган.

Оқибатда фото-радарларга тушган Ф.Х.га тегишли “Lacetti” русумли автомашинасига нисбатан қидирув эълон қилинган. ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Lacetti” автомашина топилиб, сақлаш майдончасига келтирилди.

Қилмишининг оқибатини тушуниб етган қарздор Ф.Х. 223 000 минг сўм маъмурий жаримани тўлаши билан бирга, ижро ҳужжати талабини бажаришдан бўйин товлагани учун тайинланган 669.000 минг сўм жарима пулларини тўлаб берди.

Шу ўринда, қоидабузар ҳайдовчи жаримани ўз вақтида тўлаганида бошқа жаримани тўлашига замин яратмаган бўларди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўл қоидасини бузган ҳайдовчи жаримани тўламагани учун “Lacetti” автоулови сақлаш майдончасига келтирилди