09:00 / 18.01.2021
1 410

Ҳайдовчиликка ўқиётганларнинг давомати онлайн назорат қилинади

Ҳайдовчиликка ўқиётганларнинг давомати онлайн назорат қилинади
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлганларнинг давомати ва ўқув жараёнини онлайн назорат қилиш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

2021 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХББ) соҳасида амалга қатор истиқболли режалар амалга оширилиши кутилмоқда. Жумладан, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиётган номзодлар давомати ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш мўлжалланган. Бу фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларининг олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчиликка ўқиётганларнинг давомати онлайн назорат қилинади