
Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни белгиланади. Бу ҳақда 2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада 30 июль – Халқаро дўстлик кунини юртимизда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилаш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2021 йил 1 апрель, масъуллар - Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Адлия вазирлиги.
Шунингдек, “Дўстлик ҳафталиги” ва “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказиш режалаштирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси тайёрланади. Лойиҳада “Дўстлик ҳафталиги” ва халқаро форум-фестивал Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш соҳасидаги обрўсини янада тарғиб қилиш бўйича аниқ тадбирлар назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2021 йил 30 июль, масъуллар - Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар