Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш чоралари такомиллаштирилади. Бу ҳақда 2021 йил учун давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Дастурга мувофиқ, бу борада норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва тегишли шахсларни фош этишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.
Ижроси учун Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар масъул бўлган лойиҳа 2021 йилнинг 1 апрел санасига қадар амалга оширилиши белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар