13:05 / 20.01.2021
2 952

Жаҳонгир Отажонов президентликка номзодини қўймоқчи (видео)

Жаҳонгир Отажонов президентликка номзодини қўймоқчи (видео)
Санъатни бутунлай тарк этганини маълум қилган Жаҳонгир Отажонов ўзининг навбатдаги мурожаатида навбатдаги Ўзбекистон президенти сайловига ўз номзодини қўймоқчи эканини билдирди.

«Ҳозиргина интернетда Ўзбекистонда 2021 йил март ойидан президент сайловига тайёргарлик жараёнлари бошланганини ўқиб қолдим. Албатта, аввал ҳам баъзи видеоларимда ҳазилга олиб айтиб қўярдим, лекин ўзидан ўзи ҳазил қилиб қўйилмайди. Очиқдан очиқ айтаман, президент бўлиш ниятим бор», — дейди Жаҳонгир Отажонов.

«Менам президент бўламан ва Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашига эришаман. Албатта, бу гапим билан ҳозирги давлат раҳбариятига ҳеч қандай эътироз қилаётганим йўқ, қилишга ҳаққим ҳам йўқ. Зотан улар ҳам қўлларидан келган ишни қилишяпти. Бир нарсага эришиш, албата осон бўлмайди», — қўшимча қилган у.

Шунингдек, Жаҳонгир Отажонов ҳозирда хориждалигини, яқинда Ўзбекистонга қайтиб, сайловда қатнашиш учун нима қилиш керак бўлса, бажаришини билдирган.

Собиқ хонанданинг мурожаатидан, у президентлик сайловларида иштирок этиш тартиби ва шартлари ҳақида ҳали аниқ тасаввурга эга эмаслигини англаш қийин эмас.
[media=https://www.instagram.com/tv/CKQSlh0HOfj/?utm_source=ig_embed]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)