Фото: Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси
Ўзбекистонда ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш тартиби жорий этилади, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 январ куни ёшлар бандлиги масаласида ўтказган селекторида шу ҳақда топшириқ берди.
Йиғилишда президент Сирдарё ҳокими Ғофуржон Мирзаевдан вилоятдаги фермер хўжаликлари сони ҳақида маълумот сўради.
Вилоят ҳокимига кўра, айни пайтда Сирдарёда 2684та фермер хўжалиги бор. Улар ўртача 80 гектардан ер майдонига эга.
Президент бу маълумотдан сўнг ҳокимга шу йилнинг ўзида ҳар бир фермер 2 гектардан ерини 4 нафар ёшларга бўлиб бериши бўйича топшириқ берди.
«Ҳар бир фермер 2 гектардан ерини ярим гектардан қилиб, 4 нафар ёшларга бўлиб берсин. Улар бу ерга истаган экинини эксин, ҳеч ким аралашмайди. Шу орқали камида 10 мингдан ортиқ ёшларни иш билан банд қилган бўламиз», – деди Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

«Ҳотамовлар оиласи президент уйга пойабзалини ечиб киришини улар мутлақо кутмаганди»

Хатирчида ҳокимни судга берган фермер сирли ўлим топгани айтилмоқда

Хонанда Равшан Собировга деҳқончилик қилиш учун Қашқадарёдан 1 гектар ер ажратилади

«Ёшлар ёмон эмас, ўзимиз ёмон». Шавкат Мирзиёев ёшлардан нолийдиган раҳбарларга таклиф берди

Президент 113 нафар маҳкумни афв этди

Президент Москвага жўнаб кетди