07:30 / 30.01.2021
2 496

Коронавирус кўпроқ қайси касб эгаларига ажал уруғини сепмоқда?

Коронавирус кўпроқ қайси касб эгаларига ажал уруғини сепмоқда?
Фото: «Terve.su»
Калифорния университети Глобал тиббий фанлар институти олимлари коронавирус туфайли ўлим хавфи юқори бўлган касбларни аниқлашди.

Шундай қилиб, шифокорлардан кейин озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги ходимлари энг заиф гуруҳ бўлиб чиқди. Одатдаги ўлим ҳолати билан таққослаганда, уларда бу кўрсаткич 39 фоизга ошган. Ундан кейинги ўринларда транспорт ва логистика ишчилари бормоқда. Улар орасида ўлим даражаси 28 фоизга ўсган.

Учинчи гуруҳдан ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат қиладиган одамлар — 27 фоиз, шунингдек, ишлаб чиқариш саноати мутахассислари жой олишди. Улар орасида ўлим кўрсаткичи 23 фоизга ошган.

Олимлар бундай тадқиқот натижаларини 2020 йилнинг март ойидан октябрь ойигача Калифорниядаги COVID-19 беморларининг анкета маълумотларини таҳлил қилиш орқали олишди. Умуман олганда, ушбу даврда минтақада ўлим даражаси 22 фоизга ошган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус кўпроқ қайси касб эгаларига ажал уруғини сепмоқда?